Абзал Сапарбекули Қозоғистоннинг Венгриядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди
ASTANA. Kazinform - Абзал Сапарбекули Қозоғистоннинг Венгриядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

“Давлат раҳбарининг фармони билан Абзал Сапарбекули Қозоғистон Республикасининг Венгриядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди”, — дейилади ҳужжатда.
Давлат раҳбарининг фармони билан Жанибек Жарасқан-ули Абдрашов Қозоғистон Республикасининг Венгриядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимидан озод этилди.
Абзал Сапарбекули 1975 йил август ойида Жамбил вилоятининг Қайрат қишлоғида туғилган. 1999 йилда Яқин Шарқ техника университетини (Туркия) тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1999 йилда Астана шаҳридаги «Окан-Интер-Континенталь» меҳмонхонасида аудиторлик лавозимида бошлаган.
Дипломатик фаолиятини 2000 йилда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Яқин ва Ўрта Шарқ, Мағриб ва Африка мамлакатлари бўйича икки томонлама ҳамкорлик бўлими референти лавозимида бошлаган.
2003-2008 йилларда Туркиядаги Қозоғистон Республикасининг Элчихонасида атташе, учинчи ва иккинчи котиб лавозимларида ишлаган.
2008 йилда "Қозоғистон темир йўли" МК» АК Халқаро ҳамкорлик ва протокол департаменти директори этиб тайинланган.
2008-2011 йилларда Женевадаги БМТнинг бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Қозоғистон Республикасининг Доимий ваколатхонаси маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
2011-2017 йилларда Истанбулдаги Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши котибияти директори, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2017-2022 йилларда Қозоғистоннинг Туркиядаги элчиси ва Албаниядаги элчиси лавозимларида ишлаган.
2022-2024 йилларда “Отандастар” жамғармасини бошқарган.
Қозоғистоннинг Венгриядаги элчиси этиб тайинлангунга қадар у 2024 йил май ойидан Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси бўлган.
I даражали фавқулодда ва мухтор вакил дипломатик унвонга эга.
Турк ва инглиз тилларини яхши билади.