Абу Носир Форобийнинг қўлёзмаси Туркияда топилди

Абу Носир Форобийнинг қўлёзмаси Туркияда топилди
Фото: Архив, ҳужжат ва китоб ишлари қўмитаси

Қўлёзмалар ва нодир китоблар миллий маркази мутахассислари буюк мутафаккир, олим Абу Носир ал-Форобийнинг Туркияда топилган қўлёзма нусхасини чоп этди, деб хабар беради Kazinform.

Қўлёзма араб тилида ёзилган. XIII асрда ёзилган бу асар бугунги кунгача тўлиқ ўрганилмаган.

“Ал-Форобийнинг “Мусиқа соҳасига муқаддима” номли асари ҳижрий 655 йил 12 жамоли аувал, Григорян календари ҳисоби бўйича 1257 йил 3 июнь, душанбага тўғри келади. Қўлёзма 243 саҳифадан иборат. Қўлёзма асл нусхага нисбатан кўчирилган. Асарда мусиқа фанига оид масалалар чуқур ўрганилиб, мусиқий композиция техникаси, Шарқ ва Ўрта Осиё чолғу асбоблари атрофлича ёритилган. Нусха уч ҳафтада чоп этилди”, – дейди реставрация бўйича мутахассис Жансерик Бейсенқулов.

“Мусиқа соҳасига муқаддима” қўлёзмаси уч қисмдан иборат бўлиб, асарда мусиқа санъатининг тамойиллари, асосий атамалари ва мусиқа предмети кўрсатилган. Мутахассисларнинг фикрича, китобда чолғу асбоблари, турли куйларнинг композицияси, тоифаси ва бошқа жиҳатлари кенг ёритилган.

Олим мутафаккир Абу Носир Форобийнинг асари Туркияга сафари чоғида Сулаймония кутубхонасидан топилди. Қўлёзмалар ва нодир китоблар миллий маркази мутахассислари 2022 йилда 9 та давлатга 11 та тадқиқот сафари уюштирди.

“Архив-2025” лойиҳаси доирасида Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан қатор лойиҳалар амалга оширилди. Мамлакат ва хорижий архив ва музейлар, кутубхоналар ва илмий марказлардан Қозоғистон тарихига оид ҳужжат ва материалларни излаш ва аниқлаш бўйича илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларнинг нусхаларини олиш, илмий муомалага киритиш кўзда тутилган.

“ҚР Миллий архиви ва Марказий давлат архиви, Марказий давлат кино ва фото ҳужжатлари ва аудиоёзувлар архиви, Қўлёзмалар ва нодир китоблар миллий маркази, Германия, Россия, Туркия, Венгрия, Татаристон, Қирғизистон, Чехия , Франция, Эрон Ислом Республикаси, Миср каби давлатларда бўлиб, тарихий ҳужжатлар нусхаларини мамлакатга олиб келишди. Ҳозирги кунда олиб келинган қўлёзма ва архив ҳужжатлари мутахассислар иштирокида ўрганилмоқда”, – деди Архив, ҳужжат ва китоб ишлари қўмитаси раиси Қуат Бораш.

Сўнгги хабарлар
telegram