Абитуриент-2023: Бу йил бакалавриат учун 73 000 та грант ажратилди

«Бу йил бакалавриат йўналишлари учун 73 минг грант ажратилди. Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, умумий грантларнинг 60 фоизи техник йўналишларга ажратилди.
Грантларнинг асосий қисми «Муҳандислик, қайта ишлаш, қурилиш» таълим дастурлари гуруҳларига ажратилди. Уларнинг сони 18 744 та грантни ташкил этади. «Педагогика фанлари»га - 12 560 та, «Ахборот-коммуникация технологиялари»га - 10 103 та, «Табиий фанлар, математика ва статистика»га - 7 388 та грант ажратилган. «Серпин» дастури орқали абитуриентларга 3 653 та грант ажратилди», - деди вазир ўринбосари.
Унга кўра, жорий йилда аҳоли зич жойлашган ғарбий ва янги ташкил этилган вилоятлар ёшлари учун грантлар ажратилди.
«Грантлар қуйидагича тақсимланади: Атирау вилояти – 1500 та, Манғистау вилояти – 1500 та, Улитау вилояти – 300 та, Жетису вилояти – 300 та, Абай вилояти – 500 та, Чимкент – 400 та, Туркистон вилояти – 500 та. Ушбу грантлар педагогика, муҳандислик, IT мутахассисликлари ва табиий фанларга бўлинган.
Жорий йилда педагогик квота 47 фоизга оширилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва муҳандислик йўналишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида илк бор тажриба режимида махсус квота ажратилди. Бу грантлар ҳудудий олий ўқув юртларига жойлаштирилади», - деди Қуаниш Ерғалиев.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай