Абилайхан Жубаназар Grand Slam турнирининг бронза медали соҳибига айланди

қола
Фото: Olympic.kz

ASTANA. Kazinform – Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирда қозоғистонлик Абилайхан Жубаназар бронза медалини қўлга киритди.

81 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашаётган Абилайхан сўнги беллашувида чехиялик Адам Копецкийга қарши рингга кўтарилиб, муддатидан олдин учинчи ўринни эгаллади.

Бу Қозоғистон терма жамоасининг ушбу турнирда қўлга киритган учинчи совринидир. Бунгача 73 килограмм вазн тоифасида Дархан Қойбағар бронза медалини қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.

Кеча Мағжан Шамшадин 60 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.

Шу тариқа, қозоғистонлик татами усталари нафақат жаҳон турнири медалини қўлга киритишди, балки олимпия рейтингида ҳам муҳим очкога эга бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада Қозоғистон эркаклар терма жамоасидан етти вазнда 13 нафар татами устаси иштирок этмоқда.

Сўнгги хабарлар