19:11, 11 Октябрь 2024 | GMT +5
Абиба Абужақинова Grand Slam турнирининг бронза медали соҳибига айланди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик дзюдочи Абиба Абужақинова Абу-Дабидаги (БАА) “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирнинг бронза медали совриндори бўлди.
Жаҳон рейтингида 4-ўринда бораётган Абиба 48 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун германиялик Сара Ишт билан куч синашди.
Жанг давомида дастлаб германиялик дзюдочига вазари очкоси берилди. Қозоғистонлик дзюдочи эса вазари усули билан чекланиб қолмади ва рақибини тоза мағлуб этди.
Бу А.Абужақинованинг Париж Олимпиадасидан кейинги илк мусобақасидир.