Абдулла Арипов Ўзбекистон ҳукумати раҳбари этиб қайта тайинланди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бош вазир лавозимига амалдаги ҳукумат раҳбари Абдулла Арипов номзодини илгари сурди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Абдулла Арипов вновь утверждён премьер-министром Узбекистана
Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

“Ҳукумат ўз фаолиятини тубдан ўзгартириб, янги йўналишда ишлаши керак. Бунинг учун кучли раҳбар – бош вазир керак”, – деди Ўзбекистон раҳбари.

Абдулла Арипов 1961 йил 24 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент электротехника алоқа институтини тамомлаган.

У 2016 йилдан буён Ўзбекистон ҳукуматини бошқариб келмоқда. 2020 йилда у ушбу лавозимга қайта тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиққан эди.

Сўнгги хабарлар