Абай вилоятидаги уч эгизаклар туғилган оилага хонадон берилди

SEMEI. Каzinform - Абай вилояти янги ташкил этилганидан бери туғилган биринчи уч эгизаклар оиласига Семей шаҳридан хонадон берилди, дея хабар беради Каzinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: Абай вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Вилоят ҳокими Нурлан Ўранхаев 8 нафар, жумладан, уч эгизак фарзандли ёш оилани табриклаб, 3 хонали хонадон совға қилди.

«Бола – кўнгил гули, кўз нури» – деган донишманд халқимиз фарзандни бойлик, файзу баракага қиёслаган. Муқаддас Абай заминида дунёга келган илк уч эгизакларнинг ота-онаси бўлган бахтли инсонларсиз. Ишончим комилки, келажакда Бегимай, Бек-Муҳаммед, Бегайимлар сизларнинг орзу-умидларингизни рўёбга чиқариб, мартабангизни кўтарадиган халқимизнинг ардоқли фуқаролари бўлишади», — деди Нурлан Ўранхаев ўз табрикномасида.

photo

Эслатиб ўтамиз, ёш оила Жарма тумани маркази Қалбатау қишлоғида ижарада турар экан. Уч эгизак дунёга келгунга қадар Азамат ва Аида 5 нафар фарзандни тарбиялаган. Вилоят марказидан уй олганлиги учун хурсанд эканликларини айтишди.

«Бизнинг хурсандчилигимизнинг чегараси йўқ. Вилоят ҳокимидан миннатдормиз. Биз сўровимизни бир неча ҳафта олдин қилдик. Тез орада 3 хонали квартирага эга бўлмоқдамиз. Бу бизнинг жажжи гўдакларимиз учун катта қувонч. Юртимиз ва ҳудудимиз ривожлансин. Биз жуда миннатдормиз», - дейишди кўп болали оила вакили.


Сўнгги хабарлар