22:09, 14 Июнь 2023 | GMT +5
Абай вилоятидаги ўрмон ёнғини назорат остига олинди
ASTANA. Kazinform – 2023 йил 14 июнь куни соат 21:00 да ҳаводан разведка ва фавқулодда вазиятни баҳолаш натижаларига кўра, ҚР Фавқулотда вазиятлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Марат Кулдиков Абай вилояти Семей ўрмон қўриқхонаси ҳудудидаги табиий ёнғин назоратга олинганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
«Ёнғин тўлиқ ўчирилгунга қадар алоҳида ёнғин ҳафи бор жойларга доимий равишда сув қуйилади, шунингдек, олов четига тупроқ сепилади», – дейилади хабарда.