Абай вилоятидаги полиция ходимига Президент Ташаккурномаси топширилди

Данияр Қайирқанов
Фото: ҚР ФВВ

SEMEI. Кazinform - Абай вилояти ПБ ходимига Давлат раҳбарининг Ташаккурномаси топширилди.

2 март куни Кўкпекти туманидаги фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини олиб боришда ўз бурчини содиқлик билан бажаргани ва жасорати учун ПБ маъмурий полиция бўлими бошлиғи, полиция майори Данияр Қайирқанов ҚР Президентининг Ташаккурномаси билан тақдирланди.

Полиция ходимига мукофотни ҚР Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари, генерал-майор Ерлан Нурпеисов тантанали равишда топширди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 февраль куни Кўкпекти туманида ноқулай об-ҳаво туфайли 100 дан ортиқ автомобиль қор гирдобида қолган эди.

Полициячи оғир метеорологик шароитга қарамай, Абай вилоятидаги шоссега бориб, ҳайдовчиларга йўл кўрсатган.

Фуқаро муҳофазаси ва йўл ҳаракати полицияси ходимлари қутқарув операцияси давомида жами 381 кишини, жумладан, 19 нафар болани қутқарди.

Сўнгги хабарлар