Абай вилоятида жорий йилда 12 мингга яқин иш ўрни яратилди

Абай вилояти ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, вилоятда ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг изчил юксалиши кузатиляпти.
«2023 йилнинг олти ойида вилоят корхоналари томонидан 673,6 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Асосий улуш - 56,3% тоғ-кон саноати ва конларни қазиб олиш соҳасига тўғри келади. Қайта ишлаш саноатида 269,2 млрд тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Вилоятда қишлоқ хўжалиги жадал ривожланиб боряпти. Бу соҳада ишлаб чиқарилган умумий маҳсулот ҳажми 143,7 млрд тенгени ташкил этади», - дейилади хабарда.
Абай вилоятида кўчат экиш кампанияси якунланди. Унинг умумий майдони 654,2 гектарни ташкил этади.
«Улардан дон экинлари – 297,3 минг гектар, мойли экинлар – 306,2 минг гектар, картошка – 7,7 минг гектар, сабзавот – 3,6 минг гектар, боғ экинлари – 2 минг гектарни ташкил этади. Инвестицияларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Ўтган олти ойда вилоятга 230,5 миллиард тенге маблағ жалб этилди. Бу ерда, шунингдек, қурилиш ишлари жадал олиб бориляпти. Йил бошидан буён 130 минг 100 квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди», - дейилади хабарда.
Вилоятда биринчи ярим йилликда 11 минг 773 иш ўрни яратилди. Уларнинг 7242 таси доимий.
«12 минг 282 нафар фуқаро ишга жойлашиш учун бандлик органларига мурожаат қилди. Уларнинг 6512 нафари иш билан таъминланди. 3074 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жўнатилди», - дейилади хабарда.
Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули