Абай вилоятида халқаро санъат ва спорт фестивали бўлиб ўтади
Халқ табиби Ирғизбай Досқанаўғли номидаги ҳар йили анъанага айланган халқаро санъат ва спорт фестивали 29 июл куни бошланади.
Маҳаллий тадбиркорлар кўмагида «Туған жерге тағзым» акцияси доирасида Қозоғистон, Россия, Грузия, Польша, Украина, Чехия, Дания, Туркия, Эрон, Латвия, Хитой, Мўғулистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Литва, Эстония, Тожикистон ва Туркманистон давлатларидан курашчилар таклиф этилади ва қозоқ кураши бўйича халқаро Гран-при ўтказилади.
Шунингдек, болалар ўртасида республика Қуръон мусобақаси, Қаракерей Қабанбай батир таваллудининг 330 йиллигига бағишланган «Ботирнинг Ватан ҳимоясидаги жасоратлари» мавзусида республика илмий-амалий анжумани ташкил этилади.
Кўкпекти тумани Екпин қишлоғида 140 километрлик пойга, Ақсуат туманидаги Ақсуат қишлоғи марказий стадионида ASSYL DOMBYRA 2022 супер финали ва эстрада юлдузлари иштирокида концерт бўлиб ўтади.
Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекўғли