Абай вилояти қишлоқларида 6 та кичик мактаб қурилади

None
SEMEY. Kazinform – Абай вилояти қишлоқларида 510 ўринли 6 та кичик мактаб қурилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Абай вилояти ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, вилоятдаги мактабларда ўрин етишмаслиги масаласини ҳал этиш мақсадида аҳоли пунктларида кичик ўрта мактаблар қуриш режалаштирилган. Бу қишлоқлар ободончилигига ижобий таъсир кўрсатиши, аҳолининг ички миграциясини тўхтатиши ҳам кутилмоқда.

«Мана шу масалаларни ҳал этиш мақсадида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс режасига 510 ўринли 6 та кичик мактаб қурилиши киритилди. Улардан иккитаси Уржар туманида (Малақ қишлоғида 100 ўрин ва Сағат қишлоғида 80 ўрин) қурилади. Шунингдек, ҳар бири 100 ўринли иккита мактаб Жарма туманидаги Новотаубинка ва Кентерлау қишлоқларида фойдаланишга топширилади. Бесқарағай туманининг Белокаменка қишлоғида 50 ўринли мактаб, Оқсуат туманининг Кўктерек қишлоғида 80 ўринли мактаб қурилади», - дейилади хабарда.

Айни пайтда Абай вилояти қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик бошқармаси томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули

Сўнгги хабарлар