Абай, Улитау ва Жетису вилоятларида янги туристик йўналишлар очилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилда Абай, Улитау ва Жетису вилоятларида туристик йўналишлар бўйича янгиликлар бўлади. Бу ҳақда «Kazakh Tourism» миллий компанияси бошқаруви раиси Талғат Аманбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Янги Қозоғистон: янгиланиш ва модернизацияга йўл» номли Қозоғистон халқига Мурожаатномасида мамлакатда учта янги вилоят пайдо бўлишини айтди. Бугунги кунда Абай, Улитау ва Жетису вилоятларини ташкил этиш жараёни жадал давом этмоқда. Янги вилоятларнинг пайдо бўлиши муносабати билан туристик йўналишларда янгиликлар бўлади. Маълумки, Абай ва Улитау вилоятлари тарихий-маданий сайёҳлик объектлари билан тўла. Жетису вилоятининг табиати гўзал. Бу ерда сайёҳлар учун жозибадор бўладиган «Жасилкўл»ни айтиш мумкин», — деди Талғат Аманбаев.

Бошқарув раисининг таъкидлашича, бу йил мамлакатнинг анъанавий курорт ҳудудлари сайёҳлар томонидан харидоргир. Буларга Манғистау, Туркистон, Бурабай, Алакўл ва Алмати тоғ кластерлари киради.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар