Абай куни: АҚШ элчихонаси ҳудудида ўтов ўрнатилди
Ташаббус АҚШнинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Даниел Розенблюм томонидан илгари сурилган. Элчихонанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўтовнингг ўрнатилиши акс этган видео эълон қилинган.
«Элчи Даниел Розенблюм катта хурсандчилик билан элчихона ҳовлисида қозоқ уйини ўрнатишиш маросимида фаол иштирок этди. Ўзга халқнинг тилини, маданиятини билиш инсонни ўша халқ билан тенглаштиради» дейди улуғ Абай», — дейилади элчихона хабарида.
Элчихона маълумотларига кўра, ўтов ҳаво совиб кетгунча туради. Кейинроқ у элчихона ичига ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистонда Абай куни нишонланади. Бу йил буюк қозоқ шоири таваллудининг 178 йиллигидир.
2020 йилда Абай таваллудининг 175 йиллиги муносабати билан 10 август Абай куни сифатида белгиланди.