«А» гепатити АҚШ ва Канадада қайд этилди

BRUSSELS. Кazinform - АҚШ ва Канадада «А» гепатити вируси 5 мартдан 25 апрелгача сотилган заҳарланган органик қулупнайлар туфайли тарқалди, дея хабар беради Кazinform мухбири Аl Jazeera телекомпаниясига таяниб.
None
None

Мева бутун мамлакат бўйлаб «FreshKampo» бренди остида сотилган, дейилади АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси баёнотида.

АҚШда 17 та инфекция юқтириш ҳолати аниқланди ва 12 та бемор касалхонага ётқизилди. Канадада 10 та, Альбертада 4 та ва Саскачеванда 6 та ҳолат мавжуд. АҚШда Калифорния штатида камида 15 та ҳолат аниқланган.

Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси мева камида 9 та озиқ-овқат тармоғи, жумладан Тrader Joes ва Wаlmartда сотилганлигини айтди. Канада соғлиқни сақлаш агентлиги (PHАC) резаворлар 5 мартдан 9 мартгача Саскачеван ва Альбертадаги дўконларда сотилган ва энди Канадада сотилмайди.

«Янги қулупнай сотиб олиб, кейин истеъмол қилиш учун музлатиб қўйган одамлар уни емаслиги керак. Уни ташлаб юбориш керак», - дейди Санитария назорати бошқармаси вакиллари.

«А» гепатити - бу жигарнинг яллиғланишига олиб келадиган юқумли вирус. Касаллик ёмон санитария шароитлари ёки шахсий гигиена қоидаларини бузиш билан чамбарчас боғлиқ.

ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, 2016 йилда касалликдан 7134 киши вафот этган (бу вирусли гепатитдан ўлим ҳолатларининг 0,5 фоизини ташкил этади). Гепатитнинг бошқа турларидан фарқли ўлароқ, «А» гепатити сурункали касалликка олиб келмайди.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков


Сўнгги хабарлар