99 920 нафар қозоғистонлик сув босган ҳудудлардан эвакуация қилинди

Эвакуация
Фото: Ақтўбе вилояти ФВД

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан соат 17:00 даги сув тошқинлари ҳолати ҳақида маълумот тақдим этилди, деб хабар беради Кazinform.

Фуқаро муҳофазаси хизматлари томонидан 99 920 киши, шу жумладан 36 593 нафар болалар эвакуация қилинди.

10 015 киши уйига қайтди.

Вақтинчалик жойлаштириш марказларида 6566 нафар фуқаро, жумладан, 3194 нафар болалар бор.

9 миллион 089 минг м3 сув чиқарилиб, 1,6 миллион қоп ва 1,2 миллион тонна инерт материал ётқизилди.

3071 та турар жой биноси ва 1931 та ҳовлидан сув чиқарилди.

Сўнгги хабарлар