9 та давлатда хорижий референдум участкалари ўз ишини якунлади - ҚР ТИВ

ASTANА. Кazinform - 9 та давлатда хорижий референдум участкалари ўз ишини якунлади, деб хабар берадиди Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

9 та давлатда хорижий референдум участкалари ўз ишини якунлади
Фото: ҚР ТИВ

“Ҳозирда Жанубий Корея, Япония, Хитой, Сингапур, Малайзия, Мўғулистон, Вьетнам, Индонезия ва Таиландда хорижий референдум участкалари ўз ишини якунлади”, — дейилади хабарда.

Қозоғистонликлар Европа давлатларида, жумладан Болгария, Греция, Латвия, Литва, Руминия, Финляндия, Эстония, Австрия, Белгия, Германия, Испания, Италия, Венгрия, Нидерландия, Норвегия, Польша, Словакия, Франция, Хорватия, Чехия, Швейцария, Швеция ва Буюк Британиядаги референдум участкаларида овоз бериш давом этмоқда.

Овоз бериш Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари, жумладан, Жанубий Африка, Эфиопия, Миср, Иордания, Қатар, Саудия Арабистони ва Қувайтда ҳам давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар