9 сентябрь куни Қозоғистонда момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғади
Атмосфера фронтлари таъсирида Қозоғистон ҳудудининг аксарият қисмида об-ҳавонинг беқарор табиати сақланиб туради.
Ёмғир ёғади, мамлакатнинг шимоли-ғарби ва шимолида кучли ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин.
Фақат мамлакат шарқида ёғингарчилик бўлмайди.
Республика бўйлаб кучли шамол эсади, республиканинг шимоли-ғарби, шимоли ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда дўл ёғиши мумкин.
Қозоғистон шарқи ва марказида туман тушади.
Жамбил, Қизилўрда вилоятларининг маркази, шарқи, жанубида, Атираунинг шимоли-ғарби, шимоли-шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилояти жануби-ғарби, шарқи, шимоли, марказида, Улитау вилоятининг жанубида кучли ёнғин хавфи сақланиб турибди.
Манғистау вилоятининг шимоли-ғарби, жануби ва марказида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби ва жанубида, Қарағанди ва Павлодар вилоятларининг жанубида ёнғин хавфи юқори.
Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида тупроқ юзасида 1—3 даража совуқ бўлади.