9 ойда Қозоғистоннинг ташқи савдо айланмаси 72 миллиард доллардан ошди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Aсет Ерғалиев қайта ишланган маҳсулотлар экспорти кўпайганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

– Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида ташқи савдо айланмаси 72,8 миллиард AҚШ долларини, жумладан, экспорт кўрсаткичи 43,3 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 25,5 фоизга ошди», — деди Aсет Ерғалиев Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, товар импорти 29,5 миллиард долларни ташкил қилган.

«Умуман олганда, ижобий савдо баланси ўтган ойга нисбатан 1,8 миллиард долларга ошиб, 13,8 миллиард долларни ташкил этди», — дея хулоса қилди вазир.

Aввалроқ Миллий иқтисодиёт вазирлиги раҳбари мамлакат иқтисодиётининг 10 ойлик ўсиши ҳақида гапирган эди.

Унга кўра, жорий йилнинг январ-октябр ойларида Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиши 3,5 фоизни ташкил қилган. Ҳисобот даврида хизмат кўрсатиш соҳасининг жадал ўсиш динамикаси, иқтисодий ўсиш ва барқарорликнинг драйвери сифатида ишлаб чиқариш саноати ва қурилишнинг сақланиши, экспорт ўсишининг юқори динамикаси ва ноишлаб чиқариш тармоқларида юқори инвестиция фаоллигининг давом этиши асосий тенденциялардан иборат бўлди.

Муаллиф:Aзамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар