9 ойда қишлоқ хўжалигига 598,9 млрд тенге сармоя киритилди - вазир

None
ASTANA. Kazinform – 2022 йилнинг 9 ойида қишлоқ хўжалиги асосий капиталга киритилган сармоя миқдори 598,9 миллиард тенгега етди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Жорий йилнинг 9 ойида қишлоқ хўжалигининг асосий капиталига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 7,5 фоизга ошиб, 598,9 миллиард тенгени, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий капиталига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 27,6 фоизга ошиб, 88,8 миллиард тенгени ташкил этди»

, - деди вазир.

Ербол Қарашўкеев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланган натижаларга эришиш учун барча зарур чоралар кўрилаётганини айтди.

Вазирнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 9 ойида қишлоқ хўжалиги жами маҳсулоти ҳажми 6,9 фоизга ошиб, 6,8 триллион тенгени ташкил қилди. Бу ўсиш ўсимликчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмининг 11 фоизга, чорвачилик маҳсулотлари етиштиришнинг 1,1 фоизга ўсиши ҳисобига таъминланди.




Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram