9 минг тенгелик картошка ва Африкадан келтирилган сабзи - минтақалар бўйича нархлар шарҳи

баға
Коллаж: Сanva

ASTANA. Kazinform - Картошка, пиёз ва сабзи ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига киритилган. Шунинг учун у энг паст нархда тақдим этиладиган ижтимоий тоифадаги маҳсулотлар қаторига киради. Бироқ, бу сабзавотларнинг нархи ҳар бир жойда фарқ қилади. Батафсил Kazinform агентлиги мухбирининг материалида ўқинг.

Картофель картошка Картоп
Фото: Александр Павский/ Kazinform

Ҳудудлар бўйича тўпланган маълумотларга кўра, энг арзон картошка Тараз, Семей ва Павлодарда. Бу ҳудудларда картошканинг килограммини 100 тенгедан арзонроққа сотиб олиш мумкин. Мисол учун, Таразда бу йил картошканинг ўртача нархи 270-290 тенгени ташкил этган бўлса, ўтган йилги маҳсулот анча арзон – килограмми 60 тенге. Павлодар ва Семейда ўтган йилги картошка 90 тенгедан, бу йилги маҳсулот эса 230-345 тенгедан сотиляпти. Петропавлда дўкон пештахталарида 110 тенгедан сотилмоқда. Бу - барқарорлаштириш фондидан сотилган маҳсулотнинг нархи. Тижорат мақсадида сотилаётган картошканинг нархи 230 тенгедан бошланади. Қостанай, Астана, Қизилўрда, Кўкшетау, Алмати, Жезқазған, Қарағанди шаҳарлари аҳолиси бир килограмм картошка учун 120 тенгедан 200 тенгегача тўлайди. Энг паст нарх Қостанайда - 126 тенге. Бу йилги маҳсулот 215 тенге бўлса, танлаб олинган картошканинг килограмми 300 тенгега етади. 210 тенге ва ундан юқори нархлар Чимкент, Атирау, Ақтау, Туркистон, Қонаев, Ўскемен, Талдиқўрған, Жезқазғон, Ақтўбе шаҳарларида қайд этилган. Оралда картошка 300 тенгагача туради. Алмати, Чимкент, Астанадаги интернет-дўконларда эса картошканинг махсус навлари сотилади. Франциядан олиб келинган бинафша рангли картошканинг бир килограмми 2700 тенге, агат grenaille нави (Франция) 8000-9200 тенгега тушади. Соғлом турмуш тарзи тарафдорлари томонидан картошка ўрнига олинадиган батат (ширин картошка) маҳсулотининг килограмми 1000 тенгедан 8000 тенгегача.

морковь
Фото: pixabay.com

Энг арзон сабзи - Қизилўрда, Чимкент, Кўкшетау, Астана ва Алмати шаҳарларида – 1 кг учун 150 тенге. Петропавл, Қонаев, Қостанай, Қарағанди, Семей, Павлодар, Талдиқўрған шаҳарларида унинг нархи 170 дан 200 тенгегача бўлган диапазонда қайд этилган. Масалан, Қостанай вилоятида нарх 185 тенгедан бошланади. Бир килограмм ювилган сабзини 300 тенгега, “Балтимор” махсус навининг килограммини 345 дан 435 тенгега сотиб олишингиз мумкин. Атирау, Туркистон, Ўскемен, Жезқазған, Ақтўбе ва Ақтауда сабзи нархи 300 тенгегача, Тараз ва Оралда эса сабзининг килоси 300 тенгедан ошади. Интернет-дўконларда 200 грамм махсус сабзи 5700 тенгедан таклиф қилинмоқда. Африкадан келтирилган қутидаги 200 граммлик бэби маҳсулоти 3700 тенге туради. Умуман олганда, бу йил етиштирган сабзи килограмми 1700 тенгега тушади.

Фото: Kazinform

Пиёзнинг килограмми Тараз ва Қизилўрдада 100 тенгедан, Қарағанди, Астана, Чимкент, Семей, Павлодар, Алмати шаҳарларида 110-120 тенгедан сотилмоқда. Кўкшетау, Қостанай, Туркистон, Петропавл, Ўскемен, Қонаев, Ақтау, Талдиқўрған шаҳарларида – 130-150 тенге. Орал, Атирау, Жезқазған, Ақтўбе шаҳарларида 160-170 тенге нархи кузатилди.
Ҳудудларда қизил пиёзни 350-500 тенгега харид қилиш мумкин. Интернет-дўконларда 1300 тенгега баҳоланган навлари ҳам бор. Оқ пиёз арзон эмас, килограмми 1400-1800 тенгега баҳоланяпти. Франциядан олиб келинган 250 граммлик шалот пиёзи 1800-2000 тенге, порей пиёзнинг бир килограмми 4000-5500 тенге туради.

инфографика
Фото: Kazinform

Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, мамлакатда картошканинг ўртача нархи 185 тенге, сабзи — 198 тенге, пиёз — 116 тенге. Шу билан бирга, статистик маълумотларга кўра, картошка, сабзи ва пиёз Жезқазғанада энг қиммат (мос равишда 275, 287 ва 192 тенге). Қайд этилишича, энг арзон картошка Павлодарда (142 тенге), энг арзон сабзи Петропавлда (155 тенге), энг арзон пиёз Таразда (97 тенге) қайд этилди.

Сўнгги хабарлар