9 июнь куни Қозоғистонда ҳаво жуда иссиқ бўлади

ASTANА. Kazinform — “Қазгидромет” РДК 9 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Об-ҳаво
Фото: Pexels

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида об-ҳавонинг беқарор табиати сақланиб қолади. Атмосфера жабҳаларининг ўтиши билан момақалдироқ бўлади ва ёмғир ёғади. Мамлакат шимолида кучли ёмғир, дўл ва бўрон кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб туман ва шамол кучайиши мумкин.

Кундузи Алмати, Қизилўрда, Жетису, Атирау, Жамбил, Улитау вилоятларида, Абай вилояти ғарбида, Туркистон вилоятининг чўл ҳудудларида ҳаво жуда иссиқ бўлади.

Манғистау, Туркистон, Жамбил, Алмати вилоятларида, Улитау вилояти ғарби, жануби, марказида, Қизилўрда вилояти шимоли, жануби-шарқи, ғарбида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жанубида, Ақтўбе вилояти ғарби, шимоли, шимоли-шарқи, жанубида, Жетису вилояти марказида, Қостанай, Қарағанди ва Абай вилоятларининг жанубида ёнғин хавфи юқори бўлади.

Атирау вилоятида, Туркистон вилоятининг шимоли, ғарби ва чўл ҳудудларида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби, жануби ва шимоли-шарқида, Қизилўрда вилояти маркази, шимоли ва шарқида, Манғистау вилояти марказида, Ақтўбе вилояти жанубида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар