9-10 октябрь кунлари ғарбий Қозоғистонда кучли ёмғир ёғади

ASTANA. Kazinform - Ҳафта бошида Қозоғистоннинг кўп қисмида антициклон таъсири сақланиб қолади, ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади, дея хабар беради Kazinform агентлиги «Казгидромет» РДКга таяниб.

На севере РК ожидаются заморозки, на юге — дожди с грозами
Фото: Александр Павский/ Kazinform

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, кейин мамлакатнинг ғарбий ва шимоли-ғарбий ҳудудларига Москва вилоятидан ёмғир ва момақалдироқ олиб келадиган циклон таъсир кўрсатади.

Шундай қилиб, 9-10 октябрда ғарбда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Республика бўйлаб кучли шамол эсиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда. 

Республика ғарбида ҳаво ҳарорати кундузи 12-18 даражагача, шимоли-ғарбий ва шимолий ҳудудларда 7-17 даражагача пасайиши мумкин, қолган ҳудудларда эса кескин ўзгаришлар кутилмайди.

Сўнгги хабарлар