80 нафар атираулик шифокорлар хорижда малака оширишади

– Бизнинг асосий вазифамиз тиббиёт соҳасидаги мутахассисларнинг билимини оширишдан иборат. 80 нафар атираулик шифокорларни малакасини ошириш учун Исроил, Россия, Германия, Туркияга 2-3 ойлик амалиёт ўташга юбориш режалаштирилган», — деди Аслан Байдуалиев.
Исроилнинг энг яхши тиббиёт маркази шифокорлари маҳорат дарслари ва операцияларни ўтказиш учун Атирауга етиб келди.
– Маҳорат дарсларимиздан асосий мақсад тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган кадрларнинг касбий савиясини оширишдан иборат. Пировардида эса аҳолига кенг кўламли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароит яратилади. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳам вилоят аҳолисининг бошқа давлатларга чиқмасдан, уй шароитида даволаниши учун барча шароитларни яратишга тайёр. Махсус тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланмоқда, шифокорлар ўз малакаларини мунтазам оширмоқда. Маҳорат дарсларидан сўнг уларда иштирок этган мутахассисларга халқаро сертификатлар берилади», — деди MVI Исроил тиббиёт маркази бош директори Н.Меллех.
Муаллиф: Виктор Сутягин