07:07, 08 Ноябрь 2023 | GMT +5
8 ноябрь куни Қозоғистон жанубида ёмғир ёғиши кутилмоқда
8 ноябрь куни антициклон оқими таъсирида республиканинг шимоли, шарқи ва жануби-шарқида ёғингарчиликсиз очиқ об-ҳаво сақланиб қолади, деб хабар беради Kazinform “Қазгидромет” РДКга таяниб.
Қозоғистоннинг ғарбий ва жанубида циклон пастлиги ва атмосфера фронтлари таъсирида ёмғир ёғиши, республиканинг шимоли-ғарбида ёғингарчилик (асосан ёмғир) ва шамолнинг кучайиши кутилмоқда.
Қозоғистонда туман тушиши, жануби-ғарбий қисмида эса чанг бўрони кутилмоқда.