8 июнь куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК синоптиклари 8 июнь, шанба куни учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Атмосфера жабҳалари таъсирида Қозоғистон ҳудудининг катта қисмида ўзгарувчан ва беқарор об-ҳаво сақланиб қолмоқда.
Чақмоқ чақиб, ёмғир ёғади.
Мамлакат ғарби ва шимолида кучли ёмғир, ғарби, шимоли ва шарқида дўл ёғади.
Фақат мамлакат жанубида ёмғир ёғмайди, ҳаво очиқ бўлади.
Республика бўйлаб шамол кучаяди, кундузи жануби-ғарбда чанг бўрони эсади.
Кундузи Қизилўрда, Алмати, Жетису вилоятларида ҳаво жуда иссиқ, Қостанай вилоятининг жанубида эса иссиқ бўлади.
Манғистау, Туркистон, Жамбил, Улитау, Қизилўрда, Ғарбий Қозоғистон, Алмати, Ақтўбе, Атирау, Қостанай, Қарағанди, Абай вилоятларида ёнғин хавфи юқори.
Туркистон вилоятининг чўл ҳудудларида, Атирау вилоятининг шимоли-ғарби, жануби ва шимолида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби, жануби, шимоли-шарқида, Қизилўрда вилояти маркази, шимолида, Манғистау вилояти марказида ва Ақтўбе вилояти жанубида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.