8 август куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК синоптиклари 8 август, пайшанба куни учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Атмосфера фронтлари таъсирида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб туради.
Чақмоқ чақади, дўл ва ёмғир ёғади, бўрон бўлади.
Мамлакат ғарби ва шимоли-ғарбида кучли ёмғир ёғади.
Фақат мамлакат жануби ва жануби-шарқида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда.
Республика бўйлаб шамол кучаяди, жанубда чанг бўрони кузатилади, кечаси ва эрталаб шимоли-ғарб ва шимолда туман тушади.
Кундузи Алмати, Туркистон, Қизилўрда, Жамбил, Шарқий Қозоғистон, Улитау, Жетису вилоятларида, Абай вилояти жанубида ҳаво жуда иссиқ бўлади.
Қизилўрда вилоятининг жанубида, Алмати вилояти шимолида, марказида, Туркистон вилоятининг чўл ҳудудларида, Жетису вилояти шимоли ва марказида ҳаво жуда иссиқ бўлади.
Аксарият ҳудудларда ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.