74 ёшли қозоғистонлик пауэрлифтингчи Осиё, Океания ва Африка чемпионатида ғалаба қозонди

QARAǴANDY. Кazinform – Қарағанда вилояти Шет туманида яшовчи оқсоқол Дарибай Оспанов пауэрлифтинг бўйича фахрийлар ўртасида ўтказилган Осиё, Океания ва Африка чемпионатида икки маротаба ғолиб чиқди ва икки маротаба рекорд ўрнатди. Мазкур мусобақада дунёнинг 80 та давлатидан спортчилар иштирок этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
Фото: Д. Оспановнинг шахсий архиви

Дарибай Оспанов 74 ёшда. У фахрий М-4 (70 ёшдан катта) кичик гуруҳида пауэрлифтингнинг икки тури бўйича 83 кг вазн тоифасида иштирок этди.

photo

Классикада у 400 кг тўплади ва умумий ҳисобда 1-ўринни эгаллади. Эпикровка билан ишлашда ҳам 450 кг тўпланиб, 1-ўринни эгаллади. Шу тариқа Д.Оспанов фахрийлар ўртасида Осиёнинг мутлақ чемпионига айланди. У, шунингдек, иккита Осиё рекордини ўрнатди: эпикровка билан ётиб кўтаришда - 150 кг ва кўпкурашда - 450 кг.

photo

«Спортга тасодифан келганман. Машаққатли машғулотлар туфайли бир неча бор Осиё ва жаҳон чемпиони бўлдим, 63 ёшимда халқаро спорт устаси унвонига сазовор бўлдим. Жаҳон рекордини 2021 йили 72 ёшимда Темиртауда бўлиб ўтган Қозоғистон чемпионатида такрорлаганман. Гонконгдаги чемпионатга тўрт ой давомида тайёргарлик кўрдим. Албатта, қийин бўлди, лекин яхши натижа кўрсатдим. Саккизта медаль қўлга киритдим, ҳозир ўн карра Осиё чемпиони, уч карра жаҳоннинг кумуш медали соҳибиман, – дейди Дарибай Оспанов.

photo

photo

Муаллиф: Агата Мухамеджанова


Сўнгги хабарлар