724 мингдан ортиқ қозоғистонлик манзилли ижтимоий ёрдам олди

Вазирлик маълумотларига кўра, манзилли ижтимоий ёрдам ҳар бир оила аъзоси учун жон бошига ўртача даромади минтақавий яшаш минимумининг 70 фоизидан кам бўлган фуқароларга берилади.
Бундан ташқари, мамлакатнинг барча ҳудудларида манзилли ижтимоий ёрдам билан таъминлашнинг янги механизмини амалга ошириш доирасида кам таъминланган оилалардаги мактабгача ёшдаги болаларни кафолатланган ижтимоий пакет билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.
2022 йил 1 декабр ҳолатига кўра, 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган манзилли ижтимоий ёрдам олувчилардан 191,1 минг нафар бола озиқ-овқат ва маиший тозалаш воситалари кўринишида давлат ижтимоий ёрдамига бириктирилган.
Фуқароларнинг давлат ижтимоий ёрдамини натурал форматдан нақд пул форматига ўтказиш бўйича таклифларини инобатга олган ҳолда, 2023 йилдан бошлаб мактабгача ёшдаги болалар учун кафолатланган ижтимоий пакет монетизация қилинади. Маҳсулотлар ва маиший кимё воситалари тўпламини бериш ўрнига ҳар бир бола учун 1,5 БҲМ миқдорида қўшимча тўлов белгиланади. Шундай қилиб, ота-оналарга ўзларининг шахсий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларини мустақил равишда сотиб олиш имконияти берилади.