72 ёшли туркистонлик отахон қишлоғига спорт майдончаси қурдирди

None
Фото: Ўтирор тумани ҳокимлиги
TÚRKİSTAN. Кazinform - Ўтирор туманида яшовчи 72 ёшли Дуйсенбек Божаев ўз она юртида болалар учун очиқ спорт майдончаси қурдирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Янги болалар майдончаси замонавий талаблар асосида барпо этилди. У темир билан ўралган, хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилинган. Ерга ётқизилган ям-яшил майсалар ҳам стандартларга жавоб беради. Ўйин майдончаси ташқарисида болалар учун жиҳозлари ўрнатилди. Болаларнинг бўш вақтини самарали ўтказиши учун беланчак, турник ва бошқа жиҳозлар мавжуд.

photo

Спорт иншоотининг тантанали очилиш маросимида Ўтирор тумани ҳокими Сакен Султанханов ўзи туғилиб ўсган қишлоғининг ривожланишида иштирок этган фуқарога қишлоқ аҳолиси номидан миннатдорчилик билдирди.

Доно халқимиз «Азаматни овулига қараб бил», деб бежиз айтмаган. Муқаддас Ўтирор тумани, жумладан, Темир қишлоғининг ўсиб, гуллаб-яшнашида шу қишлоқдан чиққан эл-юрт оғаларининг ҳиссаси, деб биламан. Шу муносабат билан давлат сиёсатини амалга оширишда фуқаролик бурчингизга содиқлик кўрсатиб, она юртингиз, жонажон диёрингиз равнақи йўлида фаол иштирок этаётган сизга самимий миннатдорлик билдираман», – деди туман раҳбари.

photo

Тадбирда иштирок этган Туркистон вилояти кенгаши депутати Мирзахан Манапов, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Жанарбек Қанибеков кекса отахоннинг хайрли ишлари кўпчиликка ибрат бўлишини таъкидлади. Туман фахрийлар кенгаши раиси Бектиқул Арзиқул, «Темир» қишлоқ фахрийлар ташкилоти раиси Тўрехан Амантай ўз миннатдорчилигини билдириб, юрт фаровонлиги йўлидаги маънавий ишларнинг ташаббускори Дуйсенбек Бўжаевга дуо қилди.

Янги майдонда 2010-2011 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида футбол бўйича туман турнири ўтказилди. Тадбир сўнгида ғолиблар тақдирланди ва ғолибларга махсус совғалар топширилди.

photo

photo

photo

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар