70 нафар қозоғистонлик коронавирусдан касалхонада даволанмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – 6 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда 1476 киши коронавирус инфекциясидан даволанишни давом эттирмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

70 нафар қозоғистонлик коронавирусдан касалхонада даволанмоқда

Даволанаётганлар орасида коронавирус инфекцияси (КВИ+) тасдиқланган 660 киши, ковид пневмония (КВИ-) билан касалланган 816 нафар бемор даволанмоқда.

Улардан 70 нафар бемор касалхоналарда, 1406 нафар бемор амбулатория шароитида даволанмоқда. Беморлардан 11 нафари оғир аҳволда, 1 нафари нафас олиш аппаратига уланган.