7 нафар ўқитувчи «Қазақстанның еңбек сіңірген ұстазы» фахрий унвонига сазовор бўлди

ҚР Президенти қўлга киритган ажойиб ютуқлари ва беқиёс меҳнатлари учун бир қатор ўқитувчиларга «Қазақстанның еңбек сіңірген ұстазы» фахрий унвонини берди, деб хабар беради Kazinform ХАА Ақорда матбуот хизматига таяниб.

7 нафар ўқитувчи «Қазақстанның еңбек сіңірген ұстазы» фахрий унвонига сазовор бўлди
Фото: Ақорда

Ушбу мукофот қуйидаги ўқитувчиларга тантанали равишда топширилди:

— Меҳнат фахрийси Майра Мамбетова (Алмати);

— Қожаберген жирау номидаги ўрта мактаб ўқитувчиси Айжан Қапезова (Петропавл шаҳри);

— С.Абдижаппаров номидаги умумтаълим мактаб-интернати ўқитувчиси Роза Салимова (Туркистон вилояти);

— А.Байтурсинули номидаги гимназия ўқитувчиси Сабира Кулпейисова (Қарағанди шаҳри);

— Академик Қ.Сатбаев номидаги мактаб-болалар боғчаси ўқув мажмуаси ўқитувчиси Сабит Ибадуллин (Павлодар вилояти);

— Раимбек батир номидаги 50-сонли “Қазғариш” мактаб-лицейи ўқитувчиси Айгул Ержанова (Астана);

— Ақтўбе вилояти “Таълим-инновация” ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси Баян Базарғалиева.

Сўнгги хабарлар