7 март куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 7 март куни Қозоғистон ҳудудларида синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.

Об-ҳаво
Фото: pixabay.com

Мамлакатнинг ғарби, шарқи ва марказида антициклон ўз таъсирини сақлаб қолади, ёғингарчилик кутилмайди. Қозоғистон Республикасининг қолган ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан қор ёғиб, изғирин бўлиши, мамлакат жанубида ёмғир, жануби-шарқида ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик кутилмоқда.

Қозоғистон бўйича туман тушиши, шамол кучайиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар