7 февраль куни Қозоғистонда қор ёғади ва бўрон бўлади

ASTANA. Kazinform – 7 февраль куни Скандинавия минтақасидан келган кенг кўламли циклон Қозоғистон ҳудудининг катта қисмини қамраб олади, беқарор об-ҳаво кузатилади, ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик бўлади, мамлакат шимоли-ғарбида, шимолида қалин қор ёғади, мамлакат жанубида, жануби-шарқида кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Бу ҳақда Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб хабар беради.

Об-ҳаво
Фото: Александр Павский/Kazinform

Қозоғистон бўйлаб туман тушади, яхвонлик ҳосил бўлади, шамол кучаяди, шимоли-ғарб, шимол, жануби-шарқда жуда кучли шамол бўлиши мумкин.

Кундузи Ақтўбе вилояти шимолида, Қостанай вилояти кундузи жануби, шарқида, Ақмола вилояти ғарби, шимоли, шарқида, Шимолий Қозоғистон вилояти жануби, ғарбида, Жамбил вилояти тоғли ҳудудларида, Туркистон вилоятида эрталаб ва кундузи тоғ довонларида вақти-вақти билан 30 м/с ва ундан ортиқ кучли шамол эсади.

Сўнгги хабарлар