7 август куни қозоғистонлик спортчилар қайси спорт турлари бўйича беллашадилар

Париж-2024
Фото: Kazinform

PARIS. Kazinform - Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларида 7 август, чоршанба куни қозоғистонлик спортчилар спортнинг 5 тури бўйича ўзаро куч синашади.

Аниқроғи, спортчилар байдарка ва каноэда эшкак эшиш, юнон-рум кураши, бокс, таэквондо, велоспорт трек йўналиши бўйича юрт шарафини ҳимоя қилади.

Улар орасида юнон-рум кураши бўйича Демеу Жадираев 77 килограмм вазнда, бокс бўйича 80 килограмм вазнда Нурбек Оралбай финалда олтин медаль учун кураш олиб боради.

7 август кунги мусобақалар жадвали:

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича

13:40. Эркаклар. 1000 метрга байдаркада эшкак эшиш

Бекарис Рамазан

Юнон-рум кураши бўйича

14:00. Эркаклар. Дастлабки босқич

87 кг гача. Нурсултан Турсинов

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича

14:40. Эркаклар. 1000 метрга яккалик каноэда эшкак эшиш

Сергей Емельянов

15:37 Таэквондо. Эркаклар. 1/8 финал

58 кг гача. Самирхон Абабакиров - Вито Деллакила (Италия)

15:45. Велоспорт трек йўналиши бўйича. Эркаклар. Спринт. Саралаш

Андрей Чугай

Бокс бўйича

01:51. Эркаклар. Финал

80 кг гача. Нурбек Оралбай - Александр Хижняк (Украина)

Юнон-рум кураши бўйича

Эркаклар

77 кг гача. Демеу Жадраев - Нао Кусака (Япония)

Сўнгги хабарлар
telegram