7-9 январь кунлари қор бўрони ва яхмалак бўлиши кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптикларнинг маълум қилишича, 7-9 январь кунлари Қозоғистон ҳудудларининг катта қисмида қор бўрони ва яхмалак бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.

«Қозоғистоннинг жанубий вилоятларига яқинлашиб келаётган циклон туфайли ёғингарчилик (қор) кутилмоқда. Туман қоплаши, ҳаво ҳарорати пасайиб, яхмалак бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудлари Россиянинг Европа қисми ҳудудларидан келадиган атмосфера оқимлари таъсири остида бўлади. Шу сабабли айрим жойларда қор ёғиши, бўрон бўлиши мумкин, ғарбдан қаттиқ шамол эсиб, ҳаво ҳарорати пасайиши эҳтимоли бор», - дейилган хабарда.

Кун совуқ бўлишига қарамасдан, ҳаво ҳарорати климат нормасидан юқорилигича қолаверади. Фақат жанубда ва шарқда ўртача нормага яқин об-ҳаво кутилади.​



Сўнгги хабарлар
telegram