15:42, 06 Ноябрь 2023 | GMT +5
7-9 ноябрь кунлари Қозоғистонда беқарор об-ҳаво кутилмоқда
7-9 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво кутилмоқда. 8-9 ноябрь кунлари мамлакат жанубида ва 9 ноябрьда жануби-шарқида ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши, кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги Қазгидрометга таяниб.
Республика бўйлаб шамол кучайиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда. Республиканинг шимоли-ғарбий, шимоли ва марказида ҳаво ҳарорати кечаси 0-8 даража совуқдан 0-5 даража илиқгача, шарқда 2-13 даражадан 0-8 даражагача, жанубда ва жануби-шарқда 2-5 даражадан 3-10 даражагача бироз кўтарилиши кутилмоқда.