7-9 июн кунлари Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 7-9 июн кунлари Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида шимоли-ғарбий циклон туйфайли кучли шамол, ёмғир ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.

«Мамлакатнинг жануби-ғарби ва шарқида ҳаво очиқ бўлади. Қолган ҳудудларда шимоли-ғарбий циклон туфайли ёғингарчилик кутилади. Мамлакат шимолида ҳаво ҳарорати 23-30, жанубда 33 даражагача иссиқ бўлади. Шунингдек, марказда 27-35, шарқда 28-33 даража иссиқ бўлади. Мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида ҳаво ҳарорати 37-42 даражага этади. Фақатгина мамлакат шарқида тунги вақтда совуқ бўлади», — дейилади синоптиклар хабарида.

Сўнгги хабарлар