64 ёшли қозоғистонлик эркак велосипедда Парижга йўл олди

Раббим Борашев
Фото: facebook.com/cok.mangystau

Манғистау вилоятида истиқомат қилувчи Раббим Борашев 26 июлдан 11 августга қадар Парижда бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпия ўйинларига велосипедда жўнаб кетди, деб хабар беради Kazinform агентлиги вилоят Жамоатчилик билан алоқалар марказига таяниб.

Раббим Борашев – Бейнеу туманида туғилган. 64 ёшда. Пенсия ёшига қадар қурилиш соҳасида ишлаган. Охирги йилларда велоспортга қизиқиб қолган ва ҳаттоки бир нечта велопойгаларда қатнашган.

Унинг сўзларига кўра, Парижга велосипедда бориш учун алоҳида тайёргарлик керак. Режага кўра, у 7 та давлат ҳудудини кесиб ўтади ва 5 минг километр масофани босиб ўтади.

Сўнгги хабарлар