10:51, 30 Май 2024 | GMT +5
63 032 қозоғистонлик сув тошқиндан кейин уйларига қайтди
ASTANA. Kazinform – 30 майда соат 10:00даги сув тошқини ҳолати ҳақида маълумот Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Республика бўйича 63 минг 32 нафар фуқаро ўз уйига қайтди.
5193 киши ҳамон эвакуация марказларида қолмоқда.
27,5 миллион м3 дан ортиқ эриган қор суви чиқарилди, 8,1 миллиондан ортиқ қоп ва 1,5 миллион тонна инерт материал ётқизилди.