Мўғулистонда 60 тонна газ олиб кетаётган юк машинасининг портлаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Портлаш Улан-Батордаги Дунжингарав бозори яқинида кучли ёнғинга сабаб бўлган. Оқибатда 6 киши ҳалок бўлди, 10 киши яраланди, 20 дан ортиқ автомобиль ёниб кетди, деб хабар беради Каzinform агентлиги News.MNга таяниб.

Ёнғин
Фото: news.mn

Улан-Батордаги йирик Дунжингарав бозори яқинида 60 тонна газ олиб кетаётган юк машинасининг портлаши оқибатида ёнғин бошланди. Портлашдан кейин аланга яқин атрофдаги автомобиллар ва турар-жой биноларига тарқалди. Яқин атрофдаги бинолар аҳолисига эвакуация қилиш тавсия қилинди.

 

Ҳодисага дастлабки сабаб газ ташувчи ва бошқа автомобилнинг тўқнашуви бўлгани айтилмоқда.

Воқеа жойида ўт ўчирувчилар, тез ёрдам ва полиция ходимлари ишламоқда.

Сўнгги хабарлар