6 та ҳудудда “Ватандош” мақомини бериш хизмати рақамли тизимга ўтди

ASTANА. Кazinform - Қозоғистоннинг 6 та ҳудудида “Ватандош” мақомини бериш ва «Ата жолы»(“Ота йўли”) картасини расмийлаштириш хизматлари пилот режимида йўлга қўйилди. Бу ҳақда 24 kz сайти ёзган.

6 та ҳудудда “Ватандош” мақомини бериш хизмати рақамли тизимга ўтди
Фото: ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги

FSM Social мобил иловаси орқали мигрантлар ва ватандошларни маҳаллий жамиятга мослаштириш ва интеграциялаш хизматлари кенгайтирилди. Ушбу тизим 25 турдаги хизматларни ўз ичига олган бўлиб, уларнинг натижаларини “Оила” рақамли картаси ёрдамида кузатиш мумкин. 12 мингга яқин ватандошлар ва мигрантлар ушбу хизматлардан аллақачон фойдаланганлар.

Шунингдек, хорижий мутахассисларга талаб қилинадиган касблар рўйхати кенгайтирилди, мураббийликни ташкил этиш тамойиллари ва иш берувчиларга қўйиладиган талаблар тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил қанча этник қозоқ ватандош мақомини олгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар