6 ой ичида болалар реабилитация ўрин-жойлари сони икки баравар кўпайди – ҚР ССВ

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда болаларни реабилитация қилиш билан шуғулланувчи муассасалардаги ўрин-жойлари сони 6 ой ичида икки баравар кўпайди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Алихан Смаилов вазирдан болалар реабилитациясини ривожлантириш масалалари ҳақида сўради.

«Ўтган йилга нисбатан болаларнинг реабилитация даволашини икки баравар оширдик. Бугунги кунда 41 та реабилитация марказлари мавжуд. Шунингдек, ушбу 6 ой давомида 8 та реабилитация маркази очилди. Шу билан бирга, биз ушбу соҳани молиялаштириш ҳажмини оширяпмиз», - деди вазир.

Унинг таъкидлашича, реабилитация тадбирлари билан ўтган йилга нисбатан 18 фоиз кўпроқ болалар қамраб олинган.

«Маблағлаш 27 фоизга ошди. Жорий йилда илк бор муддатидан олдин туғилган ва туғма нуқсони билан туғилган болалар учун эрта аралашув марказлари очилди. Илгари бундай марказлар йўқ эди. 6 ой ичида 2 та шундай марказ очилди. Йил охиригача республика бўйлаб 3 та марказ очишни режалаштирганмиз. Келгуси йилда барча ҳудудларда 13 та марказ очилади. Бу иш назорат остида. Айни пайтда бу болаларга ёрдам кўрсатувчи ўрин-жойларнинг ҳажми икки баробарга кўпайди», - деди Ажар Ғиният.




Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар