17:45, 07 Сентябрь 2021 | GMT +5
6 октябрда Нур-Султан шаҳрида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг съезди бўлиб ўтади
NUR-SULTAN. Kazinform – 6 октябрда Нур -Султан шаҳрида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг съезди бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги Дин ишлари қўмитаси раиси Ержан Нукежанов маълум қилди.
«Бу йил 6 октябрда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилар и съезди ўтказилиши режалаштирилган. Биз ушбу тадбирни ҳозирги вазиятни ҳисобга олган ҳолда аралаш форматда ўтказишни режалаштирмоқдамиз ва баъзи иштирокчилар онлайн форматда қатнашади «, - деди Е Нукежанов Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, муҳокаманинг асосий мавзуларидан бири постковид давридаги тинчликни ривожлантиришда съезднинг ўрни бўлади.
Муаллиф: Арайлим Муратқизи