5 та вагонли поезд йўловчиларни Қулсаридан Атирауга бепул ташийди

поезд
Фото: Жилиой тумани ҳокимлиги

ATYRAU. Кazinform - Бугундан бошлаб 5 та вагонли йўловчилар поезди Жилиой тумани маркази Қулсаридан Атирауга қатновни бошлайди.

«Қазақстан темір жолы» (“Қозоғистон темир йўли”) МК АЖ томонидан Жилиой тумани аҳолиси учун 5 та вагондан иборат йўловчилар поезди қатнови йўлга қўйилди.

“Йўловчилар поезди Қулсари вокзалидан 5 апрель куни соат 10:30 да жўнайди. У соат 19:00да Атираудан Кулсарига йўл олади. Йўловчилар илтимосига кўра, йўлда Мақат ва Шоқпартоғай станцияларида ҳам тўхтайди. Бунинг учун йўловчилар вагон кузатувчисини олдиндан хабардор қилишлари керак. Поезд йўловчиларни бепул ташийди”, — дея хабар берди Жилиой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Сўнгги хабарлар