4000 дан ортиқ ўзбекистонлик аномал иссиқлик туфайли касалхонага ётқизилган

ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистонда уч кун давомида аномал иссиқлик туфайли 4 мингдан ортиқ одам касалхонага ётқизилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра , 17-20 июн кунлари иссиқ ҳаво бошланиши билан Республика тез тиббий ёрдам хизматига 130 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.

– Мурожаат қилганлар орасидан 23 минг 421 нафари юқори қон босими, нафас олиш етишмовчилиги, астма хуружи ва бошқа сурункали касалликларга чалинганлардир. Шундан 4215 нафари шифохонага ётқизилди», — деди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази диспетчерлик хизмати бошлиғи Давлатбек Йўлдошев.

Марказда ҳаво жазирамаси туфайли 1010 та поликлиника ва 923 оилавий врачлик пунктида патронаж хизмати кучайтирилгани, сурункали хасталикка чалинган беморларга ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётгани таъкидланди. Шунингдек, республика бўйича 2762 тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқларга доимий шай ҳолатда.

Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига иссиқда кўчага чиқмасликни, зарурат бўлмаса, парҳезга риоя қилишни ва кўпроқ суюқлик ичишни тавсия қилади.

17-22 июл кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 47 даражагача кўтарилиши кутилаётгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар