4 сентябрь куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади

ASTANА. Кazinform – Қазгидромет 4 сентябрь куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни прогноз қилди, дея хабар беради Кazinform.
None

Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан республиканинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, ёмғир ёғади, шимол ва жануби-шарқда кучли ёмғир, жанубий-шарқдаги тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Фақат мамлакат ғарбида очиқ, ёмғирсиз об-ҳаво кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб момақалдироқ, кучли шамол бўлади ва дўл ёғиши кутилмоқда. Қозоғистон Республикасининг шимоли-ғарби ва шимолида, кундузи жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида туман тушади.

«Жамбил вилоятида, Қизилўрда вилоятининг шарқи, жануби ва марказида, Атирау вилоятининг шимоли-ғарбида, шимоли-шарқида, жанубида, Ақтўбе вилояти ғарбида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарбида, шимоли-ғарбида, шимоли ва шарқида. кучли ёнғин хавфи бор», - деб ёзади синоптиклар.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг маркази ва жанубида, Павлодарда, Қарағанди вилоятининг жанубида, Улитау вилоятида, Манғистау вилоятининг шимоли-ғарби ва жануби-шарқида ёнғин хавфи юқори.

Сўнгги хабарлар