Ўзбекистон 4 ойда қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 298,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 514,8 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

овощи
Фото: pixabay.com

Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 43,3 % га ёки 155,6 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (26,3 %), Покистон (24,2 %), Қозоғистон (13 %) ва Хитой (9,3 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

2024 йилнинг январь-апрель ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,5 % ини ташкил этган.

Сўнгги хабарлар