4 мингга яқин хорижлик Қозоғистонга даволаниш учун келган

None
ASTANА. Кazinform – Ўтган йили Қозоғистон фуқаролари бюджет маблағлари ҳисобидан Туркия, Россия ва Германияга даволаниш учун юборилган эди. 4000 га яқин хорижлик Қозоғистонда даволанган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий ёрдамни ташкил этиш департаменти Kazinform саволига жавобан маълум қилди.

«2022 йилги маълумотларга кўра, 80 нафар қозоғистонлик бемор, шу жумладан, 71 нафар бола бюджет маблағлари ҳисобидан хорижий давлатларга даволаниш учун юборилган. Мамлакатлар кесимида беморларнинг асосий қисми Туркияга – 44 нафар, Россия Федерациясига - 13 нафар, Германияга - 9 нафар, Ҳиндистонга - 7 нафар, Беларусга - 6 нафар, Жанубий Кореяга - 1 нафар бемор даволаниш учун юборилган», — дейилади департамент хабарида.

Шунингдек, 2022 йилда мамлакат тиббиёт ташкилотларида 3884 нафар хорижлик бемор даволаниб, уларнинг 85 фоизи (3303 нафари) шошилинч ва 15 фоизи (581 нафари) режали тарзда ётқизилган.

«Тиббий туризмнинг бугунги ҳолатини баҳолаш шуни кўрсатадики, Қозоғистонга даволаниш учун келган хориж фуқаролари орасида нейрохирургия, кардиожарроҳлик, трансплантология, репродуктология (ЭКО), ортопедия ва травматология, стоматология йўналишларига талаб катта», — дейилади Тиббий ёрдамни ташкил этиш департаменти жавобида.


Сўнгги хабарлар