4 март куни бирқатор ҳудудларда довул кутилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 4 март куни бирқатор ҳудудларда туман ва довул кутилади, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

4 март куни:

Ақмола вилоятида баъзи жойларда туман тушади. Шамол ғарбдан, жануби-ғарбдан эсади, вилоят шимолида тонгда ва кундузи тезлиги секундига 15-18 метргача етиши мумкин.

Кўкшетауда шамол ғарбдан жануби-ғарбдан эсади, тезлиги тонгда ва кундузи 15 м/с.

Шарқий Қозоғистон вилоятида кечаси қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда кучли қор бўрони кутилади. Айрим жойларда туман тушиб, яхмалак бўлиши мумкин. Шамол жануби-ғарбдан, ғарбдан эсади, тезлиги жойларда 15-20 м/с етиши мумкин.

4-5 март кунлари Шимолий Қозоғистон вилоятида туман кутилади. 5 март куни тонгда енгил бўрон ва туман тушиши мумкин.

4-5 март кунлари Петропавловда шамол кундузи ғарбдан, шимоли-ғарбдан эсади, тезлиги 15-20 м/с.

Қостанай вилоятининг баъзи жойларида туман тушади.

Қизилўрда вилоятида туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан, шарқдан 15-20 м/с тезлик билан эсади.

Сўнгги хабарлар
telegram